Бугун
12
Ўзбек

Ўртоқлик баҳслари. Марокаш Норвегия билан дуранг ўйнади, Хорватия ва Италия ғалаба қозонди

Футбол
7 июн, 17:15
40 ёшли Модрич гол урди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ўртоқлик баҳслари. Марокаш Норвегия билан дуранг ўйнади, Хорватия ва Италия ғалаба қозонди
Foto: Getty Images

Миллий жамоалар ўртасидаги ўртоқлик баҳслари давом этмоқда.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Хорватия ўз майдонида Словения устидан ғалаба қозонди. 40 ёшли Модрич гол урди.

Мундиалга тайёрланаётган Марокаш ва Норвегия ўзаро ўйинда дуранг қайд этишди.

Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган жамоалар тўқнашувида эса Италия Эспозитонинг голи эвазига Грециядан устун келди.

Ўртоқлик ўйинлари. 7 июн
Марокаш — Норвегия 1:1

Голлар: Диас (8) — Эдегор (75).

Хорватия — Словения 2:1
Голлар: Модрич (51), Пашалич (90+3) — Шпорар (83).

Греция — Италия 0:1
Гол: Эспозито (18).
Четлатиш: Режжиани (68, Италия).

Косово — Андорра 3:0
Голлар: Алварес (41, автогол), Раҳмани (53, пеналти), Матоши (78).

Афғонистон — Покистон 0:2
Голлар: Наваз (5), Ҳамид (90+2).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Италия Италия
  • Марокаш Марокаш
  • Норвегия Норвегия
Бугунги янгиликлар