«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер клубнинг охирги икки мавсум давомида йирик совринларни қўлга кирита олмагани борасида ўз фикрларини билдирди.
«Кетма-кет икки мавсум давомида ҳеч қандай соврин юта олмаслик ҳолатлари ҳам учраб туради. Албатта, бунинг ортидан жуда кўп шов-шувлар ва гап-сўзлар кўпаяди. Бу футбол, бундай воқеалар бўлиб туради.
Ҳар қандай вазиятда инсон ўзига нисбатан ҳалол бўлиши, бўлган ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариши ва олдинга қараб интилиши керак.
Биздан нима қилишимизни кутяпсиз? Ўтган мавсумлар учун ўтириб йиғлашимиз керакми? Йўқ, албатта. Тўғри хулоса чиқариб, фақат олдинга интилишимиз керак. Чунки бой берилган нарсаларни энди барибир ортга қайтариб бўлмайди», — дея Рюдигернинг сўзларидан келтиради AS нашри.