«Рома» ҳимоячиси Уэсли Франса жароҳати сабабли Бразилия миллий жамоаси йиғинини тарк этди.
22 ёшли футболчи Мисрга (2:1) қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида жароҳат олди — у чап сон қисмидаги оғриқ туфайли 17-дақиқада алмаштирилди ва захира ўриндиғида йиғлаб юборди.
Globo Esporte хабарига кўра, Уэслининг чап сон мушакларида жароҳат аниқланган. Шу сабабли ҳимоячи жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Бош мураббий Карло Анчелотти унинг ўрнига «Аталанта» яримҳимоячиси, ёзда «Манчестер Юнайтед»га ўтиши кутилаётган Эдерсонни чақирди.
