«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес янги мавсумда ҳам Каталония клубида қолади.
Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Каталония клуби 23 ёшли футболчиси трансфери бўйича ҳар қандай музокараларни рад этади. Таъкидланишича, Фермин Лопес жамоанинг келажаги учун муҳим фигура ҳисобланади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам сотилмайди.
Аввалроқ яримҳимоячини Франциянинг «Пари Сен-Жермен» жамоаси ўз таркибига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Хавбек хизматларига «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Лопес — «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунига етган мавсумда у 48 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол уриб, 17 та голли узатма етказиб берди. Унинг футболчи билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.