Бугун
12
Ўзбек

Каннаваро: «Рақибларни ўрганиш бўйича тайёргарлик анча олдин бошланган»

Футбол
7 июн, 01:40
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи ташқи омилларга кўрилаётган тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Каннаваро: «Рақибларни ўрганиш бўйича тайёргарлик анча олдин бошланган»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи жаҳон чемпионати старти олдидан ЎФА матбуот хизматига интервю берди.

«Рақибларни ўрганиш бўйича тайёргарлик анча олдин бошланган. Биласиз, жаҳон чемпионатидаги илк учрашувимизни Колумбияга қарши Мехико шаҳрида ўтказамиз. Мехико денгиз сатҳидан баланд жойлашгани сабабли, у ерга имкон қадар кечроқ боришга қарор қилдик.

Одатда баландлик шароитига мослашиш учун тахминан 21 кун керак бўлади. Шу боис биз 3 ҳафта давомида тоғли ҳудудларда тайёргарлик ўтказиш ўрнига, Мексикaга ўйин олдидан боришни маъқул кўрдик.

Биз бундай тажрибани 2010 йилда Жанубий Африка Республикасидаги жаҳон чемпионатида ҳам қўллаганмиз. Лекин ростини айтсам, натижа унчалик яхши бўлмагани учун бу сафар бошқача йўл тутишга қарор қилдик.

Аслида, биз учун асосий эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳат ҳам шу. Бундан ташқари, об-ҳаво шароити ҳам бироз бошқача бўлади.

Гуруҳ босқичидаги учрашувларнинг ичида айнан шу ўйин усти ёпилмайдиган стадионда бўлиб ўтади. Шу сабабли бу учрашувга тайёргарлик ҳам бироз ўзгача кечади. Бироқ жиддий муаммо кўрмаяпман, чунки Хюстон ва Атланта каби стадионлар ёпиқ бўлади.

Туш пайти ўйнасак ҳам, ҳарорат тахминан 20-24 даража атрофида бўлади. Бу эса футбол ўйнаш учун жуда ҳам қулай шароит», — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.

Аввалроқ Каннаваро тайёргарлик жараёни режа асосида давом этаётганини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар