Бугун
12
Ўзбек

Кейн ушбу мавсумдаги 67-голини урди

Футбол
7 июн, 01:00
Ҳарри «Бавария» сафида 61 марта гол урган бўлса, унинг яна 6 голи миллий жамоа ўйинларига тўғри келади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Кейн ушбу мавсумдаги 67-голини урди
Фото: Getty Images
06.06.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Англия Англия 1 : 0 Янги Зеландия Янги Зеландия

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ушбу мавсумдаги 67-голини урди.

Ҳарри Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувида (1:0) ҳимоячи Жед Спенснинг пасидан сўнг ҳисобни очди. Шу тариқа, 32 ёшли форвард бу мавсумдаги 67-голини нишонлади.

Кейн «Бавария» сафида 61 марта гол урган бўлса, яна 6 та голни миллий жамоа ўйинларида киритган.

Аввалроқ англиялик форвард фаолиятидаги иккинчи «Олтин бутса»сини қўлга киритгани маълум қилинганди. Қайд этиш лозим, Ҳарри Бундеслигадаги 31 ўйинда 36 та гол уришга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Янги Зеландия Янги Зеландия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар