Live
3
Ўзбек

Ширер Тухел ҳақида: «Чет эллик мураббий мадҳиямизни айтмаслиги кимни ранжитиши мумкин?»

Футбол
6 июн, 15:58
Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси унинг ҳозирги устози ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Ширер Тухел ҳақида: «Чет эллик мураббий мадҳиямизни айтмаслиги кимни ранжитиши мумкин?»
Фoтo: Gettyimages

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер унинг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухел ҳақида фикрларини билдирди.

«Жиддий айтяпсизми? Агар бошқа миллатдан бўлган мураббий жаҳон чемпионатида бизнинг мадҳиямизни айтмаса, кимни хафа қилиши мумкин? Унинг қилиши керак бўлган ягона нарсаси — майдонга чиқиш ва ўйинларни ютиш, мадҳияни айтиш эмас. Мен учун бунинг ҳеч қандай маъноси йўқ. Танлов менда бўлса, мен у бирор марта ҳам мадҳиямизни айтмаса ҳам, жаҳон чемпионатини ютишини танлаган бўлар эдим.

Турли даврлар, турлича шарт-шароитлар бўлади, кўп нарсалар фарқ қилади. Мен унинг бу мусобақада бизнинг мураббийимиз эканидан хурсандман ва бизда ҳақиқатан ҳам жуда яхши жамоа бор. У мақсадга интилувчан, жамоа таркибига оид бир неча муҳим қарорларни қабул қилиши керак бўлади ва бу нормал ҳолат. Бу унга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Шунинг учун мен жуда хурсандман, у жамоамизга бошчилик қилади ва мундиалда анча узоққа етиб бориш учун реал имкониятларимиз бор», - дея Ширернинг сўзларидан иқтибос келтиради The Sun.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар