Live
2
Ўзбек

Ираола: «Муҳит яхши бўлса, очколар албатта келади»

Футбол
6 июн, 17:23
Мураббий жамоадаги ички муҳитни қандай яхшиламоқчи эканлигини айтди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
 Ираола: «Муҳит яхши бўлса, очколар албатта келади»
Getty Images

«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола жамоасининг ўйин услуби ҳақида гапирди.

«Бош мураббий сифатида зиммамда кўплаб вазифалар бор, аммо энг аввало биз футболчиларга ёрдам бериш учун шу ерга келдим.

Мен доим шундай дейман: ҳар бир ўйинчи ўз ишини энг яхши тарзда бажара олиши учун жамоавий тизим яратишимиз керак. Ҳар бир футболчига мос тушадиган ролни топишимиз лозим. Ўйинчилар биз билан бирга индивидуал жиҳатдан ривожланишини ҳис қилиши, биз эса улар учун ишлаш завқ бағишлайдиган муҳитни ва футболни ярата олишимиз керак.

Агар ҳамма хурсанд бўлса, жамоада яхши муҳит бўлса, бу албатта очколар келтиради. Бунга менинг ишончим комил. Бош мураббий сифатида барчани бирдек мамнун қила олмайман, аммо ҳар бир инсон ўзини қулай ҳис қиладиган муҳит яратишга интилишимиз шарт», — деди Ираола клуб расмий сайтига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар 4 июн куни 43 ёшли Андони Ираолани жамоа бош мураббийи этиб тайинлаганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар