«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолияти давомида ўзига қарши ўйнаган энг қийин рақиб ким эканлигини айтди.
«Уч ёки тўрт йил олдин ван Дейк билан рақобатлашиш менга ёққанди. Чунки ўшанда у ўз позициясининг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган эди. Ван Дейк – ҳақиқий махлуқ эди», — дея Мбаппенинг сўзларидан иқтибос келтиради AS.
Маълумот учун, ван Дейк 2018 йилнинг январ ойидан буён «Ливерпул»да тўп тепади. Бу давр мобайнида 34 ёшли футболчи барча турнирларда 374 та ўйинда иштирок этиб, 36 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилган.