Белгия миллий жамоаси Тунисга қарши ўртоқлик беллашувида майдонга тушди.
Белгияда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Троссар, де Кетеларе, Де Брюйне, Лукебакио ва Раскин голларга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Руди Гарсия жамоаси ЖЧ-2026да Миср, Эрон ва Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олган. Тунис эса Япония, Швеция ва Нидерландияга қарши ўйнайди.
Ўртоқлик ўйини
Белгия – Тунис 5:0
Голлар: Троссар 28, де Кетеларе 53, Де Брюйне 65, Лукебакио 85, Раскин 87