«Бавария» футболчиси Майкл Олисе «Реал»га ўтишга розилик берган. Бу ҳақда ишончли манбалардан бири ҳисобланган Рамон Алварес хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар футболчининг клубга ўтишга бўлган истагини билган ҳолда трансфер устида ишламоқда. Қайд этилишича, «қироллик клуби» сешанба куни расмий таклиф юборишни режалаштирган.
Таклиф суммаси тахминан 180 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Олисе ўтган мавсум «Бавария»нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб, жамоанинг муваффақиятларида муҳим рол ўйнади. Шу сабабли Мюнҳен клуби уни қўйиб юборишга шошилмаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ёзги трансферлар ойнасида таркибни сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирмоқда.