Live
2
Ўзбек

Олмо келажаги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Футбол
6 июн, 07:46
Испаниялик футболчи «Барселона»ни тарк этиш ниятида эмаслигини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Олмо келажаги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Foto: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Футболчи Barca Universal нашрига берган қисқа изоҳида каталониялик мухлисларни тинчлантирди.

«Кетишим ҳақидаги миш-мишларми? Йўқ. «Барселона» мухлислари хотиржам бўлишлари мумкин. Бу борада айтадиган бошқа гапим йўқ», — деди Олмо.

28 ёшли футболчи 2024 йилда «РБ Лейпциг»дан ўзининг собиқ клуби «Барселона»га қайтганди. Каталонияликлар ушбу трансфер учун 61 миллион евро тўлаган.

Ўтган мавсумда Олмо барча мусобақаларда 49 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Дани Олмо «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва бир неча йил Германияда ўйнаганидан сўнг Каталонияга қайтган.

Маълумот учун, футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали унинг қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар