«ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия Европа бошқа топ клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчини «Реал» ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. «Қироллик клуби» раҳбарияти грузиялик вингерни харид қилиш учун 150 миллион евро сарфлаши мумкин.
Якунланган мавсумда Кварацхелия Париж жамоаси сафида 48 та ўйинда қатнашиб, 19 гол урди ва 11 ассист амалга оширди. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Аввалроқ Перес президентлик сайловларида ғалаба қозонса, «Реал» 150 миллион евро эвазига янги футболчи билан шартнома имзолашини эълон қилганди.