Live
4
Ўзбек

Мбаппе: «Менга 2020 йил Франция кубогида «Лион» дарвозасига урган голим жуда ёқади»

Футбол
6 июн, 02:05
«Реал» ҳужумчиси фаолиятидаги энг яхши голи қайси эканини айтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Мбаппе: «Менга 2020 йил Франция кубогида «Лион» дарвозасига урган голим жуда ёқади»
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз фаолиятидаги энг яхши голи қайси эканини айтиб ўтди.

«Аргентинага қарши 2022 йилги жаҳон чемпионати финалида бир тегишда урилган гол — энг муҳим голим, аммо уни ижро жиҳатдан энг чиройлиси деб айтиш мумкинми, билмайман.

Менга 2020 йил Франция кубогида «Лион» дарвозасига урган голим жуда ёқади. Тўпни ўз ярим майдонимизда олиб қўйдим, кейин бутун майдонни босиб ўтдим, икки футболчини алдаб ўтдим ва гол урдим. Ўша вазиятни кўп марта қайта томоша қилганман», — деди 27 ёшли франциялик форвард.

Аввалроқ Мбаппе кетма-кет иккинчи марта «Реал»да мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар