Live
2
Ўзбек

Шерки: «Бу ҳурмат масаласи!»

Футбол
5 июн, 05:36
Яримҳимоячи Франция миллий жамоасининг президент Эммануэл Макрон билан суратдаги вазиятга изоҳ берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Шерки: «Бу ҳурмат масаласи!»
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби яримҳимоячиси Райан Шерки Франция президенти Эммануэл Макрон билан тушган расмидаги ҳолати ҳақида изоҳ берди.

Шерки интернет-мемлар сабабчисига айланиб қолди, чунки у сурада ярим ўтирган ҳолда эди — ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолат юзасидан турли тахминлар билан изоҳлар қолдиришди.

«Бу ҳурмат масаласи! Мен вазир хоним билан бирга турган эдим. Мен у кишидан баланд туришни ва қисман тўсиб қолишни хоҳламасдим. Шунинг учун мен ана шундай ҳолатда суратга тушдим», — деди Шерки TF1 эфирида.

Кеча Франция Кот-д'Ивуар миллий жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. ЖЧ-2026 бошланишига қадар французлар 8 июн куни Шимолий Ирландия билан ҳам ўйин ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар