Россиялик UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаганидан кейин ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди.
«Белимда ва тиззамда бир нечта операциялар бўлди. Лекин ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Ҳали ҳам залда энг кучли спортчилар билан машғулот қилиб, рақобатлашишда давом этяпман.
Бутун фаолиятим давомида жангларда бирор марта жиддий зарар кўрмаганман. Доим яхши ҳолатда бўлганман, юзимда жароҳатлар бўлмаган, кайфиятим яхши бўлган ҳолда ғалабани қўлга киритганман.
Мен ўзимни 100 фоиз формадаман деб айтмайман. Лекин бошқа жангчилар билан таққосласак, улар фаолиятини тугатгач мияси, танаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Алҳамдулиллаҳ, менда ҳаммаси жойида», — деди Нурмагомедов.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб 2020 йилда 29 ғалаба ва бирорта мағлубиятга учрамасдан фаолиятини якунлаган.