«Барселона»га «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхенни сотиб олиш таклифи берилди.
Diario Sport хабарига кўра, воситачилар 27 ёшли нигериялик футболчини Каталония клубига тавсия қилган.
Манбада айтилишича, «Барселона» Осимхеннинг сифатларини юқори баҳолайди. Шунга қарамай, клубнинг асосий трансфер мақсади ҳамон «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес бўлиб қолмоқда.
Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» аргентиналик футболчини қўлга киритиш мураккаб бўлишига қарамай, бу трансферни амалга ошириш мумкин деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Осимхен сўнгги мавсумни «Галатасарой» сафида ўтказиб, Туркия чемпионатида самарали ўйин намойиш этди.
Маълумот учун, нигериялик ҳужумчи ўтган мавсум Туркия Суперлигасида 22 та баҳсда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.