Live
1
Ўзбек

Камбясо «Барселона»га ўтишни истамоқда

Футбол
6 июн, 06:10
Италиялик ҳимоячи Каталония клубида ўйнаш имкониятига қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Камбясо «Барселона»га ўтишни истамоқда
Foto: Getty Images

«Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбясо фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни хоҳламоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Манба берган хабарга кўра, 26 ёшли футболчини Каталония клубида ўйнаш имконияти ўзига жалб қилмоқда. Айни пайтда «Барселона» ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда ва Камбясо номзодлар рўйхатидан жой олган.

Қайд этилишича, «Ювентус» футболчини сотишдан камида 30 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда италиялик футболчи барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андреа Камбясо ёзги трансферлар ойнасида «Ювентус»ни тарк этишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, футболчи билан «Челси» ҳам қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар