Бугун
41
Ўзбек

«Атлетико» ёзда 7 нафар футболчи билан таркибни кучайтирмоқчи

Футбол
6 июн, 06:56
Мадрид клуби бир нечта позициялар учун трансферлар режалаштирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Атлетико» ёзда 7 нафар футболчи билан таркибни кучайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«Атлетико» ёзги трансферлар ойнасида таркибини етти нафар янги футболчи билан кучайтиришни мақсад қилган.

Хабарларга кўра, клуб спорт директори Матеу Алемани чап қанот ҳимоячиси, марказий ҳимоячи, марказий яримҳимоячи, икки нафар вингер, ҳужумчи ва Антуан Гризманнинг ўрнини босадиган футболчини олиб келишни режалаштирмоқда.

Мадридликларнинг асосий мақсадларидан бири «Челси» ҳимоячиси Марк Кукуреляни чап қанотга олиб келиш ҳисобланади. Шунингдек, «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва Гризманнинг вориси сифатида кўрилмоқда.

Манбада айтилишича, «Атлетико» ўтган мавсумни ижара асосида жамоада ўтказган Николас Гонсалеснинг трансфер ҳуқуқини ҳам «Ювентус»дан тўлиқ сотиб олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн яқинда МЛС вакили «Орландо» сафига кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, Диего Симеоне бошқарувидаги жамоа янги мавсум олдидан таркибни жиддий равишда янгилаш устида ишламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар