Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Ливерпул»нинг қанот футболчиси Рио Нгумоани трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Германия чемпионлари ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда ва Нгумоа — уларнинг чап вингер позициясидаги асосий мақсади.
Манбанинг хабар беришича, 17 ёшли футболчи «Бавария» ва мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани томонидан катта қизиқиш бўлаётганидан хабардор, аммо немислар ҳали «Ливерпул» билан алоқага чиқмаган. Ўз навбатида, мерсисайдликлар Нгумоани сотиш ниятида эмас.
Ўтган йил сентябр ойида у ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолади. Келишув 2028 йил июнигача амал қилади. 2025/2026-йилги мавсумида Нгумоа Англия Премер-Лигасида 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та ассистентлик қилди.