Live
3
Ўзбек

«Ювентус» Менянни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Футбол
6 июн, 08:46
Турин клуби дарвозабон позициясини кучайтиришни режалаштирган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Ювентус» Менянни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Милан» дарвозабони Майк Менян ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, франциялик посбон «Ювентус»нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олган.

Манбада айтилишича, Турин клуби раҳбарияти дарвозабон чизиғини кучайтириш устида ишламоқда ва Менян бу вазифани ҳал қила оладиган футболчилардан бири сифатида кўрилмоқда.

Қайд этилишича, яқин вақт ичида томонлар ўртасида музокаралар бошланиши мумкин.

30 ёшли дарвозабон ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та баҳсда майдонга тушди. Уларнинг 16 тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Эслатиб ўтамиз, Майк Менян бир неча мавсумдан буён «Милан»нинг асосий дарвозабони сифатида тўп тепиб келмоқда.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали франциялик футболчининг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар