Live
2
Ўзбек

АПЛда мавсум футболчиси совринига даъвогарлар номи маълум бўлди

Футбол
6 июн, 08:06
Номзодлар орасидан ғолибни футболчиларнинг ўзи танлайди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
АПЛда мавсум футболчиси совринига даъвогарлар номи маълум бўлди
Foto: Getty Images

Англия Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFА) талқинига кўра, 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогар бўлган олти нафар футболчи номи эълон қилинди.

Номзодлар қаторидан «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруно Фернандеш, «Манчестер Сити» футболчилари Эрлинг Ҳоланд ва Райан Шерки, шунингдек, «Арсенал» вакиллари Давид Райя, Габриел Магаляинс ҳамда Деклан Райс жой олди.

PFА талқинидаги йил футболчиси ҳар йили профессионал футболчиларнинг ўзлари томонидан аниқланади.

Бруно Фернандеш аввалроқ Англия Премер Лигаси ва Футбол журналистлари ассоциацияси талқинига кўра ҳам мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра «Арсенал» Англия Премер Лигаси чемпионига айланган. «Манчестер Сити» иккинчи, «Манчестер Юнайтед» эса учинчи ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, PFА мукофоти Англиядаги энг нуфузли индивидуал совринлардан бири ҳисобланади, чунки ғолибни футболчиларнинг ўзи овоз бериш орқали танлайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар