Live
2
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Гакпони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
6 июн, 08:15
Гакпога «тақачилар»дан ташқари Англия, Испания ва Германиянинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«Тоттенҳэм» Гакпони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» ёзги трансфер ойнасида «Ливерпул» ҳужумчиси Коди Гакпони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Жамоа бош мураббийи Роберто де Зерби нидерландиялик футболчини қайта қуриш лойиҳасининг муҳим қисми сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, лондонликлар эҳтимолий трансфер устида яширинча иш олиб бормоқда ва трансфер ойнаси давомида ҳам футболчини, ҳам «Ливерпул»ни кўндиришга умид қилмоқда.

Шу билан бирга, Гакпога «Тоттенҳэм»дан ташқари Англия, Испания ва Германиянинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар Гакпо Лондонга кўчиб ўтса, у ерда Нидерландия миллий жамоасидаги шериклари Хави Симонс ва Микки ван де Вен билан бирга тўп тепади.

Аввалроқ Гакпо «Ливерпул» билан амалдаги шартномасини узайтиргани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар