«Тоттенҳэм» тажрибали ҳимоячи Эндрю Робертсон билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
Ёзда 32 ёшли шотландияликнинг «Ливерпул» билан шартномаси якунига етди. Футболчи мерсисайдликлар сафида 2017 йилдан буён тўп тепаётган эди.
Эндрю «Ливерпул» сафида икки бор АПЛ чемпионлигини қўлга киритди ва Англия лига кубогида зафар қучди ҳамда бир мартадан Англия Кубоги, Суперкубогига эга чиқди. Шу билан бирга Чемпионлар Лигаси бош соврини, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди.
Фаолияти давомида Роберстон «Ҳалл Сити», «Данди Юнайтед» ва «Куинз Парк» клублари сафида ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025/26-йилги мавсум якунларига кўра, Лондон клуби 17-ўринни эгаллади ва АПЛдаги ўрнини сақлаб қолди.
Ҳозирда Робертсон Шотландия миллий жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2026га тайёргарликни давом эттирмоқда. Мундиал гуруҳ босқичида шотландияликлар Ҳаити (13 июн), Марокаш (19 июн) ва Бразилия (24 июн) жамоаларига қарши майдонга тушади. Робертсон ЖЧ-2026да миллий жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушади.