Бугун
1
Ўзбек

«Тоттенҳэм» «Арсенал»га: «Европада ғолиб бўлиш ҳаммага ҳам эмас»

Футбол
1 июн, 07:10
«Тақачилар» ЕЧЛ финалида ютқазган ҳамшаҳари устидан кулди. «Тўпчилар»нинг мухлиси Морган эса жавоб қайтарди.
«Тоттенҳэм» «Арсенал»га: «Европада ғолиб бўлиш ҳаммага ҳам эмас»
Foto: Getty Images

Британиялик телебошловчи ва «Арсенал» мухлиси Пирс Морган «Тоттенҳэм»нинг «тўпчилар» устидан кулишига жавоб қайтарди.

«Тақачилар» матбуот хизмати ҳамшаҳарининг ЕЧЛ финалидаги мағлубиятидан сўнг 2024/25 йилги мавсумда Европа лигаси кубогини кўтариб турган жамоа суратини жойлаштириб, постга «Европада ғалаба қозониш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди» деган изоҳ қўшилганди.

Бунга жавобан Морган шундай ёзди:

«Эслатиб ўтаман: «Тоттенҳэм» менинг 61 йиллик ҳаётим давомида бирор марта ҳам АПЛ ёки Англия юқори дивизионида чемпион бўлмаган».

Аввалроқ Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» ҳам «Арсенал»ни тролл қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
  • Европа лигаси Европа лигаси
Бугунги янгиликлар