Бугун
215
Ўзбек

Аргентинада Мессининг миллий жамоа билан майдонда хайрлашишига умид қилишмоқда

Футбол
4 сентябр, 23:00
    1
39 ёшли ҳужумчи аргентиналиклар тарихидаги энг яхши тўпурар ва ассистент саналади.
Аргентинада Мессининг миллий жамоа билан майдонда хайрлашишига умид қилишмоқда
Фото: Getty Images

Аргентинада Лионел Месси миллий жамоадаги фаолиятини давом эттириш ҳақидаги қарорини ўзгартиришидан кўра, ҳеч бўлмаса мухлислар билан майдонда хайрлашишига умид қилишмоқда. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар берди.

7 сентябр куни Аргентина футбол федерацияси миллий жамоанинг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари тақвимини эълон қилади. Ҳозирча рақиблар номи маълум эмас. Фақат иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши аниқ.

Мессидан эса уларнинг камида биттасида майдонга тушиб, жамоа ва мухлислар билан ижтимоий тармоқлар орқали эмас, балки стадионда хайрлашишини кутишмоқда.

Аввалроқ Месси Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар