Google афсонавий футболчи Лионел Мессининг Аргентина миллий жамоасидаги фаолияти якунланганини ўзига хос тарзда қайд этди.
Энди Google қидирув бўлимига «Лионел Месси» деб киритилса, асбоблар панели ва қидирув натижалари ойнаси ўртасида «барчаси учун раҳмат, сардор» ёзуви пайдо бўлади.
Маълумот ўрнида, аргентиналиклар сардори 31 август куни миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Қайд этиш лозим, Месси 2005 йилдан буён Аргентина миллий жамоаси сафида ўйнаб, 125 та гол ва 68 ассист муаллифи бўлган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади