Бугун
11
Ўзбек

Кейн «Бавария» сафида икки Мюллер қайд этган рекордни такрорлади

Футбол
2 сентябр, 23:50
    1
Ҳарри Германия кубоги доирасида кетма-кет 7 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.
Кейн «Бавария» сафида икки Мюллер қайд этган рекордни такрорлади
Фото: Getty Images
02.09.2026 FT Германия кубоги Osnabrueck Osnabrueck 1 : 4 Бавария Бавария

Англиялик ҳужумчи Ҳарри Кейн «Бавария»нинг янги мавсумдаги Германия кубогидаги илк ўйинида икки марта гол урди. Мюнхенликлар ушбу баҳсда «Оснарбрюк»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 4:1.

Бу Кейннинг Германия кубоги доирасида кетма-кет гол урган еттинчи ўйини бўлди. Бунда ўтган мавсумдаги учрашувлар ҳам инобатга олинган.

Кейннинг етти ўйинлик голли серияси «Бавария» рекордининг такрорланиши бўлди. Бунга қадар ушбу натижага икки нафар футболчи эришган.

Дастлаб Герд Мюллер 1967–1968 йилларда кетма-кет етти ўйинда гол урган. Кейин эса XXI асрда Томас Мюллер бу натижани такрорлаган. Унинг серияси 2013 йилда бошланиб, 2014 йилда якунланган.

Кейннинг серияси эса ҳали яна давом этиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Osnabrueck Osnabrueck
  • Бавария Бавария
  • Германия кубоги Германия кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар