«Бавария» вингери Арийон Ибраҳимович «Аугсбург» сафига қўшилди.
Мюнхен клуби 20 ёшли вингернинг сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берилганини эълон қилди.
«Аугсбург» футболчининг ижараси учун 500 минг евро тўлайди ва мавсум якунида уни 8 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин.
Ибраҳимович 2025/26 йилги мавсумни «Ҳайденҳайм»да ижарада ўтказди. Арийон Бундеслигадаги 32 та баҳсда 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
«Бавария» Ибраҳимовични яна ижарага берди
Футбол
1 сентябр, 17:58
20 ёшли вингер янги мавсумни Бундеслиганинг бошқа бир клубида ўтказади.
Foto: Augsburg