Клаудио Эчеверри «Манчестер Сити»дан «Бенфика»га ўтди. Бу ҳақда Португалия клуби матбуот хизмати хабар берди.
Лиссабонликлар 20 ёшли яримҳимоячини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Қайд этиш лозим, Эчеверри ўтган мавсумни ижара асосида «Байер» ва «Жирона» клубларида ўтказган.
Маълумот ўрнида, 20 ёшли аргентиналик футболчининг Transfermarkt порталидаги нархи 15 миллион еврони ташкил этади. Уни «Манчестер Сити» 2024 йил январ ойида «Ривер Плейт»дан 18,5 миллион еврога сотиб олган.
Аввалроқ Марку Силва «Бенфика» бош мураббийи этиб тайинлангани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади