Бугун
22
Ўзбек

«Атлетико» Лемарни «Элче»га ижарага берди

Футбол
2 сентябр, 17:17
Келишувда футболчини доимий равишда сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган.
«Атлетико» Лемарни «Элче»га ижарага берди
Фото: Getty Images

«Элче» клуби «Атлетико» яримҳимоячи Тома Лемарни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Қайд этилишича, франциялик 30 ёшли футболчи 2027 йилнинг ёзига қадар ижара асосида ўйнайди. Келишувда футболчини доимий равишда сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган.

Маълумот учун, Лемар 2018 йилда «Монако»дан «Атлетико»га ўтган. Бу вақт давомида Мадрид клуби сафида барча турнирлар доирасида 186 та беллашувда 10 та гол ва 19 та голли узатма қайд этган.

Тома Франция миллий жамоаси билан 2018 йилда жаҳон чкмпионлигини қўлга киритган. Ўтган мавсумни эса ижара асосида «Жирона»да ўтказиб, 27 та ўйинда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар