Live
11
Ўзбек

«Атлетико» Дэвидни «Ювентус»дан ижарага олди

Футбол
1 сентябр, 15:20
Канадалик 26 ёшли форвард янги мавсумни Мадрид клубида ўтказади.
«Атлетико» Дэвидни «Ювентус»дан ижарага олди
Foto: Atletico Madrid

«Атлетико» «Ювентус» ҳужумчиси Жонатан Дэвидни 2026/27 мавсум учун ижарага олганини эълон қилди.

Турин клуби маълум қилишича, келишувда «матрасчиларга»га 26 ёшли канадалик футболчини 25 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам берилган. Агар ушбу банд фаоллаштирилса, ушбу маблағ тўрт йил давомида тўлаб берилади.

Дэвид ўтган мавсумда А Серияда 35 та ўйинда 6 та гол урган ва 4 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ҳужумчи ЖЧ-2026да 5 та баҳсда 3 та гол урганди — Қатар (6:0) дарвозасига ҳет-трик.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Ювентус Ювентус
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар