Live
11
Ўзбек

Аҳанор бир кунда иккинчи бор трансфер қилинди

Футбол
1 сентябр, 14:23
«Аталанта» ҳимоячини келаси йил учун «Челси»га трансфер қилганди, бу мавсум учун эса «Пэлас»га ижарага берди.
Аҳанор бир кунда иккинчи бор трансфер қилинди
Foto: Crystal Palace

Онест Аҳанор «Кристал Пэлас»га ўтди.

Англия клуби 18 ёшли ҳимоячини «Аталанта»дан мавсум охирига қадар ижарага олганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун — 1 сентябр куни «Челси» бергамоликлар билан Аҳанор трансфери борасида келишувга эришганини маълум қилганди. Трансфер қиймати 47 миллион еврони ташкил этди. Футболчи 2027 йилда «кўклар» сафига қўшилади.

Аҳанор ўтган мавсумда А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар