«Андижон» клуби келаси мавсумда жамоани «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда «Андижон» футбол клуби янги мавсум учун бош мураббийлик лавозимига турли мутахассислар, жумладан, Рўзиқул Бердиев билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
«Андижон» футбол клуби мазкур хабарлар юзасидан шуни маълум қиладики, айни пайтда клуб томонидан бошқа мутахассислар билан бош мураббийлик лавозими бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилаётгани йўқ.
Клуб раҳбарияти амалдаги мураббийлар штабига тўлиқ ишонч билдирмоқда. Жамоа белгиланган режа асосида мавсумни муваффақиятли якунлаш ва олдинда турган мақсадларга эришиш йўлида иш олиб бормоқда.
Шу муносабат билан оммавий ахборот воситалари ва мухлислардан турли манбаларда тарқалаётган тасдиқланмаган хабарларга эмас, балки клубнинг расмий ахборот каналларида эълон қилинаётган маълумотларга таянишларини сўраймиз.
«Андижон» футбол клубига оид барча муҳим ва расмий маълумотлар, жумладан, мураббийлар штаби, жамоа, таркиби, трансферлар ва бошқа масалаларга тааллуқли хабарлар фақат клуб матбуот хизмати томонидан расмий равишда эълон қилинади.
Клуб жамоа ҳаётига оид муҳим янгиликларни доимо мухлислар ва оммавий ахборот воситалари билан ўзининг расмий ахборот каналлари орқали мунтазам равишда баҳам кўриб боради», — дейилади хабарда.
«Андижон» Рўзиқул Бердиев билан музокаралар олиб бораётганини рад этди
Футбол
1 сентябр, 14:33
Клуб амалдаги мураббийлар штабига тўлиқ ишонч билдиришини маълум қилди.
Foto: FC Nasaf
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади