Live
3
Ўзбек

«Ювентус» «Тоттенҳэм»дан Саррни ўз сафига қўшиб олди

Футбол
1 сентябр, 15:42
Сенегаллик яримҳимоячи ижара асосида Турин клубига ўтди. Сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.
«Ювентус» «Тоттенҳэм»дан Саррни ўз сафига қўшиб олди
Foto: Juventus FC

«Ювентус» «Тоттенҳэм»дан Папа Матар Сарр трансферини амалга оширганини эълон қилди.

Сенегаллик 23 ёшли яримҳимоячи Турин клубида ижара асосида тўп тепади. Сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.

Агар «Юве» Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасига йўл олса ва Сарр мавсум давомида ўйинларнинг камида 50 фоизида майдонга тушган тақдирда, сотиб олиш банди мажбурий бўлади.

Саррнинг ижараси «Ювентус»га 2,5 миллион еврога тушади. Агар футболчи сотиб олинса, туринликлар «тақачилар»га 27,5 миллион еврони уч йил давомида тўлаб беришади.

Сарр ўтган мавсумда АПЛда 26 та ўйинда 2 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар