«Аталанта» ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида яна бир трансферни эълон қилди.
Бергамо клуби «Болоня»нинг 23 ёшли вингери Жонатан Роуни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Айрим шартлар бажарилса, футболчини сотиб олиш мажбурий бўлади.
Sky Sport Italia маълумотига кўра, «Аталанта» англиялик ўйинчининг ижараси учун 5 миллион евро тўлайди. Тўлиқ трансфер эса бергамоликларга 30 миллион еврога тушади. Шунингдек, яна 5 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Роу ўтган мавсумда А Серияда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва яна 2 та голга ассистентлик қилган.
Жонатан фаолияти давомида «Марсел» ва «Норвич» жамоаларида ҳам ўйнаган.
«Аталанта» «Болоня»дан Роуни ўз сафига қўшиб олди
Футбол
1 сентябр, 16:14
23 ёшли вингер А Сериядаги жамоасини ўзгартирди.
Foto: Atalanta