Белгиялик яримҳимоячи Мартен де Рон «Аталанта»дан «Рома»га ўтишга яқин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Рим клуби футболчи трансфери бўйича музокараларни ўтказиб, оғзаки келишувга эришган. Де Роннинг ўзи ҳам «бўрилар» сафига қўшилишга тайёр.
35 ёшли яримҳимоячи 2017 йил августидан буён «Аталанта» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 3,2 млн еврога баҳоланмоқда.
Де Рон ўтган мавсумда А Серияда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.