Бугун
66
Ўзбек

«Лейпциг» «Рома» яримҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди — Романо

Футбол
30 август, 04:10
Римликларнинг марказий яримҳимоячи Неил Эл Айнауи фаолиятини Германияда давом эттиришга жуда яқин турибди.
«Лейпциг» «Рома» яримҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди — Романо
Фото: Gettyimages

Германиянинг «Лейпциг» клуби Римнинг «Рома» жамоаси билан марказий яримҳимоячи Неил Эл Айнауи трансфери борасида келишувга эришди.

Клублар қуйидаги шартлар борасида келишиб олган: 4 миллион евро эвазига ижара, 25 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи ва римликлар учун кейинги трансфердан фоизлар, деб хабар берди машҳур инсайдер Фабрицио Романо.

Маълумот учун, Эл Айнауининг трансфер нархи 30 млн еврога баҳоланмоқда. 25 ёшли футболчининг римликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнига қалар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026/2027-йилги мавсумда марокашлик футболчи А Серия доирасидаги битта баҳсда иштирок этиб улгурди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Лейпциг Лейпциг
Бугунги янгиликлар