Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингҳем ўзининг севимли позицияси — «ўнлик» нуқтасига қайтиши ҳақида гапирди.
«Мен майдонда яна эркинликдан завқ оляпман. Ўйлашимча, бу менга энг яхши сифатларимни намойиш этишга имкон беради. Мураббий менга бу ролни ишониб топширгани учун чексиз миннатдорман», - дея Жуд Беллингҳем сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline.
Маълумот учун, янги мавсумда 23 ёшли англиялик футболчи ҳар икки ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига навбатдаги тури доирасида бугун, 30 август куни «Реал» ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади