Live
6
Ўзбек

Моуринио замонавий футболда уни хавотирга солаётган жиҳатни айтди

Футбол
30 август, 05:45
«Реал» бош мураббийи миллий жамоалар ўйинлари сабаб футболчиларнинг жароҳат олишидан хавотирда.
Моуринио замонавий футболда уни хавотирга солаётган жиҳатни айтди
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио клублар футболидаги миллий жамоалар ўйинлари учун юзага келадиган танаффуслар ҳақида фикр билдирди.

«Мен миллий жамоалар ўйинларидан хавотирдаман. Миллий жамоаларга кетиб, у ерда мунтазам ўйнайдиган футболчилар учун ташвишланаман. Миллий жамоалар баҳсларида футболчилар кўпинча жароҳат олади. Шу сабабли улар клубдаги машғулот жараёнидан четда қолади. Аммо ҳозирги воқелик шундай, бунга ҳеч нарса қила олмайсиз», — деди португалиялик мураббий АS нашрига.

«Реал» Ла Лиганинг 3-турида 30 август куни ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар