Live
6
Ўзбек

«Арсенал»га Эндрик керак эмас

Футбол
30 август, 06:30
Айни пайтда Лондон гранди Алвареснинг қарорини кутишда давом этмоқда.
«Арсенал»га Эндрик керак эмас
Фото: Getty Images

«Арсенал» «Реал» ҳужумчиси Эндрикни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, «қироллик клуби»нинг бразилиялик ҳужумчиси «тўпчилар»га керак эмас. Айни пайтда Лондон гранди «Атлетико» форварди Хулиан Алвареснинг қарорини кутишда давом этмоқда. Қўшимчасига, уч ҳафта аввал Эндрикка АПЛнинг бошқа бир клуби «Ливерпул» ҳам қизиқиш билдирган.

Маълумот ўрнида, янги мавсумнинг биринчи турида «Арсенал» «Ковентри»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Эртага, 31 август куни Микел Артета шогирдлари сафарда «Астон Вилла»га қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар