«Эвертон» Жек Грилишни клубга қайтариш бўйича музокараларда анча илгарилади. Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар ижара шартномаси борасида музокараларни давом эттирмоқда ва жараён ижобий кечмоқда.
Грилиш ҳам «Эвертон»га қайтишни устувор вариант сифатида кўрмоқда. Агар музокаралар режа бўйича давом этса, трансфер келаси ҳафта бошида якунланиши мумкин.
30 ёшли футболчи аввалги мавсумда ҳам «Эвертон» сафида ижара асосида тўп тепган эди. Клуб унинг қайтишидан манфаатдор бўлиб, музокараларни якунлашга ҳаракат қилмоқда.