Коди Гакпо фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир тўхтамга келди.
Аввалроқ «Ливерпул» вингерига «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
The Athletic маълумотига кўра, нидерландиялик футболчи «шаҳарликлар»ни танлаган ва ҳозирда клублар трансфер бўйича музокаралар олиб бормоқда.
«Сити» 27 ёшли вингер учун 85 миллион фунт тўлашга рози. Ўз навбатида мерсисайдликлар ҳам Кодига ўринбосар топиши заҳоти у билан хайрлашишга тайёр.
Гакпо «Ливерпул» сафида 180 та ўйинда 50 та гол урган. У 2022 йил декабр ойида ПСВ клубидан бонуслар билан бирга 44 миллион фунт эвазига сотиб олинганди.
«Сити» Гакпо билан келишувга эришди
Футбол
29 август, 18:00
«Ливерпул» ҳам нидерландиялик вингерга ўринбосар топиши заҳоти уни сотишга тайёр.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади