«Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Энди барчаси клубларга боғлиқ. Қайд этилишича, «шаҳарликлар» ҳозирча «кўклар»га расмий таклиф юбормаган, аммо томонлар ўртасидаги алоқалар яқин вақт ичида фаоллашиши кутилмоқда.
Музокаралар фонида эса Энцо «Челси»нинг АПЛдаги навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Аввалроқ лондонликлар «Манчестер Сити»га Фернандесни 164 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади