Live
5
Ўзбек

Гилермо Ойос: «Гонсалеснинг бош мураббий этиб тайинланиши Мессининг ғояси эмас»

Футбол
29 август, 04:40
«Интер Майами»нинг вақтинчалик бош мураббийи жамоага янги бош мураббий тайинлангани ҳақида гапирди.
Гилермо Ойос: «Гонсалеснинг бош мураббий этиб тайинланиши Мессининг ғояси эмас»
Фото: Getty Images

«Интер Майами»нинг вақтинчалик бош мураббийи Гилермо Ойос жамоа бошқарувига Кили Гонсалес тайинлангани ҳақида фикр билдирди.

«Гонсалеснинг тайинланиши Лионел Мессининг ғояси эмас эди. Бу клубнинг қарори. Жамоага жуда мос келадиган мураббий топилди. Бу менинг шахсий фикрим.

Гонсалес «Интер Майами»ни янги даражага олиб чиқиши мумкин. Бунинг учун унда етарлича имконият бор», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради ESPN.

Маълумот ўрнида, Гонсалес АҚШда ишлаш учун рухсат олганидан сўнг ўз вазифасини бажаришга киришади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар