Луис Энрике «ПСЖ»нинг Лига 1 доирасида «Лилл» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганидан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Сўнгги уч йил давомида бу жамоанинг ўзига хос жиҳати айнан шунда. Ҳамма бизнинг ишимиз тугади деб ўйлаганида ҳам ўйин тақдирини ўзгартира оламиз. Бу ёқимли ва биз бундан мамнунмиз.
Бугун, менимча, кўпроқ нарсага лойиқ эдик, аммо футбол шунақа. Футбол адолатсиз бўлиши мумкин, голлар уриш керак. Менимча, бу очкони қўлга киритишга лойиқ эдик. Икки ўйинда икки очко камдек туюлиши мумкин. Аммо ўтган йили «Ренн» ва «Лилл»га қарши натижаларни эсласак, худди шу икки баҳсда ўшандагидан бир очко кўпроқ жамғарганмиз.
Биз ижобий кайфиятни сақлашга ҳаракат қиляпмиз. Албатта, яхшироқ ва юқорироқ даражада ўйнашимиз керак. Аммо бугун жамоа сўнгги дақиқагача кураша олишини кўрсатди», — деди «ПСЖ» бош мураббийи.