Франция чемпионатининг 2-турининг илк учрашуви якунига етди. Унда «ПСЖ» меҳмонда «Лилл»га қарши беллашди. Мезбонлар 21 ва 84-дақиқаларда Сафонов дарвозасини ишғол қилди. Париж клуби эса 90+1 ва 90+5-дақиқаларда голлар эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Шундай қилиб, «ПСЖ» икки турдан сўнг очколари сонини 2 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. «Лилл» эса 4 очко билан ҳозирча пешқадам.
Франция чемпионати. 2-тур
Лилл – ПСЖ 2:2
Голлар: Харалдссон 21, Баква 84 - Витиня 90+1, Маркинос 90+5
Лилл: Озер, Сантош, Нгой, Алешандро, Перро, Андре (Мукау, 61), Бенталеб, Харалдссон, Мбаппе, Коррейра (Перрин, 61), Жиру.
ПСЖ: Сафонов, Ҳакимий, Маркинос, Пачо, Руиз (Дин, 72), Заир-Эмери, Бералдо (Годтс, 63), Аклиуш (Фернандес, 78), Витиня, Торрес, Дуэ (Кварацхелия, 46).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади