«Ливерпул» «ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси вингери Бредли Барколя трансферини якунлаш арафасида. Тhe Athletic хабарига кўра, битимнинг умумий қиймати 145 млн еврони ташкил этади. Шундан 125 млн евро кафолатланган тўлов, яна 20 млн евро бонуслардан иборат.
23 ёшли футболчи яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиб, «Ливерпул» билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Барколя «ПСЖ» сафида 152 та учрашувда 39 та гол ва 37 та ассист қайд этган.