Live
15
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Трубинни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Футбол
29 август, 06:18
Лондон клуби дарвозабон позициясини кучайтириш учун украиналик футболчини кузатмоқда.
«Тоттенҳэм» Трубинни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубинга қизиқиш билдирмоқда. Британиялик инсайдер Пол O'Кифнинг ёзишича, Лондон клуби футболчини дарвозабонлар позициясини кучайтириш учун вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, «Тоттенҳэм» Трубин бўйича вазиятни ўрганиб чиққан, бироқ унинг трансфери амалга ошиши ҳозирча аниқ эмас. «Бенфика» украиналик дарвозабонни 30 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.

Ҳозир «Тоттенҳэм» сафида Антонин Кински, Мартин Дубравка ва Брендон Остин бор. Гулелмо Викарио эса ёзда «Ювентус»га ижара асосида ўтди.

Маълумот учун, Трубин «Бенфика» сафида 2023 йил ёзидан бери тўп тепмоқда. Ушбу мавсумда у жамоанинг 7 та учрашувидан 2 тасида майдонга тушиб, 2 та гол ўтказиб юборди ва бир марта дарвозасини дахлсиз сақлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Benfica Benfica
Бугунги янгиликлар