Бугун
20
Ўзбек

Лига кубоги. «Тоттенҳэм» «Чарлтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
26 август, 16:56
Лондонликлар 2-босқич баҳсида 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Савио эса гол ва голли узатма билан ажралиб турди.
Лига кубоги. «Тоттенҳэм» «Чарлтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Foto: Getty Images

Англия Лига кубогининг 2-босқичида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Чарлтон»ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

«Тоттенҳэм» сафида Майки Мур 41-дақиқада ҳисобни очди. Танаффус арафасида Доминик Соланке иккинчи голни урди. 67-дақиқада Кевин Дансо лондонликларнинг устунлигини янада оширди.

82-дақиқада «Тоттенҳэм»нинг янги футболчиси Савио жамоаси сафидаги илк голини урди. Орадан уч дақиқа ўтиб, бразилиялик вингер Бен Девиснинг голига ассистентлик қилди. «Чарлтон» 87-дақиқада Ллойд Жонснинг голи билан жавоб қайтарди.

Англия. Лига кубоги. 2-босқич
Тоттенҳэм - Чарлтон 5:1
Голлар:
Мур 41, Соланке 45, Дансо 67, Савино 82, Девис 85 - Жонс 87.

Тоттенҳэм: Антонин Кински, Арри Грей, Ян-Паулу ван Ҳекке (Микки ван де Вен, 64), Бен Девис, Дестинй Удожи (Кевин Дансо, 65), Лукас Бергвалл, Родриго Бентанкур (Педро Порро, 65), Матеуш Фернандес, Матисс Тел (Лука Уилямс-Барнетт, 78), Доминик Соланке (Савио, 71), Майки Мур.
Чарлтон: Тернан Брукс, Шичендже Коллинз (Денни Макнамара, 15), Билли Куметио (Ллойд Жонс, 15), Иван Месик, Нейтан Асимwе, Ҳарви Ниббс (Алан Мвамба, 66), Тимоти Оума (Майлз Либёрн, 66), Роберт Аптер, Грег Доҳерти, Милленик Алли (Жо Ранкин-Костелло, 66), Мика Мбик.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Чарлтон Чарлтон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар